Ана холос! Гави "Барселона"ни тарк этиши мумкин

Ярим ҳимоячи Гави "Барселона"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "AS" нашри хабар бермоқда. 

Манбанинг хабар беришича, Каталония клуби маош чегарасини сақлаб қолиш учун ёзда бир қанча футболчиларни сотиши керак бўлади. 

Бундан ташқари, Ла Лига Гавини рўйхатдан ўтказиш учун халақит бериши ҳам мумкин. Сабаби, ярим ҳимоячи билан янги шартнома тузилганидан сўнг "кўк-анорранглилар" маош чегарасидан чиқиб кетди.

Ла Лига бу борада шикоят қилган тақдирда, ҳимоячи 2023 йилнинг ёзида Каталония клубини текинга тарк этади. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!