Ана холос! Гомеш “Ювентус” ўрнига “Барселона”ни танлагани учун “Валенсия” Зазадан қуруқ қолган
Ads

Ёзда Симоне Заза “Валенсия” футболчисига айланиши мумкин эди. Аммо, Андре Гомешнинг “Ювентус” таклифини рад этгани туфайли келишув амалга ошмай қолган. Бу ҳақда “кўршапалаклар” спорт директори Хесус Гарсия Питарч гапириб ўтди.

“Ёзда Заза билан шартнома имзолашни жуда ҳам истаган эдик, бироқ, келишув амалга ошмай қолди. Чунки, Зазанинг келиши Гомешнинг “Ювентус”га трансфер қилиниши билан боғлиқ эди. Андре “Барселона”ни танлади. Шундан сўнг биз туринликлар билан музокараларни тўхтатдик ва Зазадан қуруқ қолдик”, - дейди Питарч Plaza Deportiva нашрига берган интервьюсида.