Ана холос: Гўзал теннисчини босқинчи пичоқлади
Ads
"Катта дубулға" туркумига кирувчи Уимблдон турнирининг икки карра ғолибаси Петра Квитова Чехиянинг Простеёв шаҳридаги ўз уйида босқинчи ҳужумига учради.
 
Ёлғон баҳона билан теннисчининг уйига кириб олган жиноятчи Петрага пичоқ билан ҳамла қилган ва уни яралаган. Квитова айни пайтда шифохонада ва унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солаётгани йўқ.
 
- Бу оддий жиноятчилик холос, суиқасд эмас, - деди теннисчининг вакили Карел Тейкал. - Жиноятчи пичоқ билан Петранинг чап қўлини яралади. Теннисчи шифохонада. Полиция жиноятчини қидирмоқда.
 
26 ёши Петра Квитова бу йилги Олимпия ўйинларида терма жамоаси ҳисобига  бронза медаль келтирган эди.