Ана холос: Ҳусанов битта ўйин ўйнайди-ю кетади!

Абдуқодир Ҳусанов ўйнаётган “Ланс” жамоасини навбатдаги мавсумга янги бош мураббий Уилл Стилл тайёрламоқда.

Лансликлар янги бош мураббий қўл остидаги биринчи синов-назорат учрашувини Бельгиянинг “Кортрейк” жамоасига қарши ёпиқ эшиклар ортида ўтказиши белгиланган. Бу беллашув орқали янги мураббийлар штаби мавсум учун асосий таркиб ўйинчиларининг маҳорат ва тайёргарлик даражасини билиб олишни мақсад қилган.

Франция матбуоти “Ланс” бу баҳсда асосий таркибга даъвогар кучли ўйинчиларни синаб кўришга қарор қилганини ёзмоқда.

- “Кортрейк” қарши учрашувда Уилл Стилл кучли таркибни майдонга туширмоқчи. Бироқ Брис Самба, Кевин Дансо, Энди Диуф , Адам Букса, Пшемислав Франковски , Дейвер Мачадо каби ўйинчилар ҳали миллий терма жамоалардан қайтгани йўқ.

Шу боис, мураббийлар штаби жамоа қароргоҳига етиб келган Нампалис Менди, Салис Абдул Самед , Янник Пандор, Абдуқодир Ҳусанов, шунингдек, ижара муддатидан якунланиб “Ланс”га қўшилган Стейн Спирингс ва Реми Лабо-Ласкари хизматидан фойдаланади.

Абдуқодир Ҳусанов битта учрашувдан кейин Олимпия ўйинларига тайёрланиш учун Ўзбекистон терма жамоаси ихтиёрига йўл олади, - деб ёзмоқда allezlens.fr  сайти.

Яна бир манба lensois.com сайти “Ланс”нинг мавсумолди тайёргарлик жараёнидаги ўртоқлик учрашувлари тақвимини тақдим этди. Унга кўра, лансликлар мавсум бошлангунга қадар қуйидаги жамоалар билан ўйнайди.

12 июль: “Ланс” – “Црвена Звезда” (Сербия)

20 июль: “Ланс” – “Оуд-Хеверли Лёвен” (Бельгия)

27 июль: “Утрехт” (Нидерландия) – “Ланс”.

3 август “Ланс” – “Байер Леверкузен” (Германия)

7 август: “Ланс” – “Версаль” (Франция)

10 август: “Ланс” – “Лестер” (Англия)

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов 2024 йилнинг апрель ойида Қатар мезбонлик қилган Осиё кубогида Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг иккинчи ўринни эгаллашига кўмаклашган эди.  Бу натижа терма жамоамизни ўзбек футболи тарихида илк маротаба Олимпия ўйинларига йўлланма олишини таъминлади.

Энди Тимур Копадзе шогирдлари Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қиладиган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этади.

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичи доирасида 24 июль куни Испания, 27 июлда Миср ва 30 июль куни Доминикан Республикаси вакилларига қарши саф тортади. Ҳар бир гуруҳдан дастлабки икки ўринни эгаллаган терма жамоалар плей-офф босқичида совринли ўринлар учун курашни давом эттиради.  

Бразилиялик футболчи Файзуллаевнинг имкониятларига баҳо берди!

“Афсуски, Файзуллаев кетяпти!”

Файзуллаевни “Ювентус”га тавсия қилишди

Ўзи нима бўлганди? Файзуллаевнинг ўзи “Вильярреал” масаласига ойдинлик киритди!

Абдулқодир Ҳусановни Парижда кутишяпти

Шомуродовга иккита янги даъвогар пайдо бўлди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
MAMATQULOV G‘AYRAT
07/07/2024 10:34
XABARNI HAM BOPLAYSIZLARDA.......