Ўзи нима бўлганди? Файзуллаевнинг ўзи “Вильярреал” масаласига ойдинлик киритди!

Chery Tigo 7 PRO

Аббосбек Файзуллаев ЦСКАнинг мавсумолди тайёргарлигидаги илк голи муаллифи бўлди. “Биродарлик кубоги” халқаро турнирида Сербиянинг ОФК клуби билан бўлган баҳсда москвалик “армиячилар” 4:0 ҳисобида зафар қучди.

20 ёшли легионеримиз ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, қуйидаги маълумотларни айтди.

Учрашув ҳақида

ОФК билан ўйин ёрқин чиқди, муҳит зўр бўлди, мухлисларга раҳмат. Ҳозир тез орада бошланадиган янги мавсумга тайёргарлик кўряпмиз. Ҳар доим йирик ҳисобда ғалаба қозониш ёқимли бўлади, айниқса, мухлислар кўп бўлса.

Келаси мавсумга тайёргарлик кўриш учун вақтимиз оз, лекин биз ҳаракат қиляпмиз. Ҳозир янги мураббийлар штаби билан ишлаяпмиз. Янги мавсумда ҳаммаси ўхшашига умид қиламиз.

Бош мураббий Марко Николич ҳақида

Николич менга жуда ёқди. У йигитлар билан жуда кўп мулоқот қиляпти.

Биргаликда кўп нарсани уддалашимизга умид қиламан.

“Вильярреал” ҳақида

Ҳозир мен ЦСКА ўйинчисиман ва клуб билан шартномам бор. Битимга амал қиляпман. “Вильярреал” билан боғлиқ ахборотларни интернетдан ўқидим. Бу ҳақда ўзимда аниқ маълумотлар йўқ.

Олимпия ўйинлари ҳақида

11 июль куни Олимпия ўйинларида қатнашиш учун терма жамоа ихтиёрига учиб кетаман. Мусобақага максимал вазифа қўйилган. Яъни ватанимизга медаллар билан қайтиш.

Клубдан кетишим борасида Марко Николич билан суҳбат узоқ вақтни олгани йўқ. Мураббий бунақаси ҳаётда бир маротаба бўлиши мумкинлигини яхши билади. Шундай қарорга келгани учун мураббийга раҳмат.

Эслатиб ўтамиз, Аббосбек Файзуллаев “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бир неча позицияда ўйнай оладиган иқтидорли ҳужумкор футболчи ўтган йили августда ЦСКАга кўчиб ўтди.

Россиядаги дебют мавсумида 32 та учрашувда бешта гол ва 14 та ассист муаллифи бўлган легионеримиз чемпионатнинг асосий кашфиёти сифатида эътироф этилди. Бугунги кунда Файзуллаевнинг трансфер суммаси 6 миллион еврога баҳоланмоқда.

Аббосбек тез орада Париж Олимпиадасидаги иштирокини бошлайди. Терма жамоамиз энг нуфузли мусобақанинг гуруҳ беллашувларидан плей-оффга чиқиш учун кураш олиб боради.

Тимур Копадзе шогирдлари 24 июль куни квартетдаги илк учрашувини фаворит ҳисобланган Испания терма жамоасига қарши ўтказади. Ҳамюртларимиз 27 июлда мисрлик чарм тўп усталарига қарши саф тортади. Гуруҳдаги 30 июлга белгиланган охирги баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси Доминикан Республикаси вакиллари билан куч синашади.

Файзуллаев Европанинг топ-клубларида ўйнай олади!

ЦСКА Файзуллаевнинг кетишига рухсат берадими?

Ўзбек футболчилари Европа Чемпионлар лигасида порлаши кутиляпти...

 

“Реал”га гол урган Яхшибоевни Европа майдонларида кутишяпти

 

ЦСКА Файзуллаевнинг кетишига рухсат берадими?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!