Ана холос: Ҳусановга Гвардиола ўрнига бошқа мураббий устозлик қилиши мумкин

  • 1 февраль, 19:38
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” ўйинчисига айлангани боис, бу клуб атрофидаги вазият ўзбекистонлик футбол ишқибозларини ҳам қизиқтириб келмоқда.

TodoFichajes нашрининг ёзишича, “шаҳарликлар” ҳар эҳтимолга қарши бош мураббий Хосеп Гвардиоланинг ўрнига жамоани бошқариши мумкин бўлган мутахассис топиб қўйишга қарор қилган.

Манбага кўра, клуб хўжайинлари Пепдан кейин “Манчестер Сити”ни бошқа  испаниялик мутахассис Хаби Алонсо бошқаришини истаяпти.

Хаби Алонсо ўтган мавсум “Байер”ни тарихда илк бор Германия чемпионига айлантирди. Шундан сўнг унинг харидорлари кўпайиб кетди.

Бироқ янги авлод мураббийлари орасида ўз ўрнига эга бўлган Алонсга асосий даъвогар сифатида “Реал” тилга олинмоқда.

“Қироллик клуби” ҳам Карло Анчелотти жамоа билан ички ва халқаро миқёсдаги муваффақиятларга эришаётганига қарамай, унинг ўрнига Хаби Алонсони олиб келишга уринмоқда.

Мадридликлар Анчелоттини эртароқ ишдан бўшатадиган бўлса, ёзда Хаби Алонсони таклиф қилади. Агар натижалар кўнгилдагидек бўлса, мураббийлар алмашинуви ҳар иккисининг шартномаси тугаганидан кейин, яъни 2026 йилнинг ёзида амалга оширилади.

2016 йилдан бери “Манчестер Сити”га устозлик қилиб келаётган Хосеп Гвардиола ўтган йили кузда ҳамкорлик келишувни 2027 йилнинг 30 июнига қадар узайтирган эди.

Таъкидлаш жоизки, 54 ёшли Гвардиола замонавий футболнинг энг муваффақиятли мураббийларидан ҳисобланади. У доим гранд клубларда ишлаб келган.

Хусусан, Пеп 2008-2012 йиллар давомида ўзининг қадрдон жамоаси “Барселона”га бош мураббийлик қилган. Каталонияликлар билан тўрт йил ичида жами 14 та соврин, жумладан уч марта Испания чемпионати ва икки марта Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Шундан сўнг, фаолиятини Германия гранди “Бавария”да давом эттирди. Мюнхен суперклубида уч йилда еттита совринга эга чиқди. Бундеслигада уч бор чемпион бўлди.

2016 йили “Манчестер Сити”ни қабул қилиб олган испаниялик мутахассис катта натижаларни қўлга киритиб келмоқда. Гвардиола жамоани бошқарган йиллар клуб тарихида энг муваффақиятли давр ҳисобланади. Манчестерликлар бу мутахассис келганидан бери 18 та совринни ўзиники қилди.

“Шаҳарликлар” унинг қўл остида олти марта чемпион бўлди. Англия Премьер-лигаси тарихида кетма-кет тўрт маротаба бош совринни ютган биринчи клуб сифатида рекорд ўрнатди. 2023 йили Англия требль қайд этди.

“Манчестер Сити” Европа Чемпионлар лигасидаги биринчи ва ҳозирча ягона бош совринига  айнан Хосеп Гваридиола қўл остида сазовор бўлган.

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ана шундай тажрибали ва маҳоратли мураббий билан ишлаш имкониятига эга бўлмоқда. Албатта, “Манчестер Сити”даги давр 20 ёшли легионеримиз учун фаолиятида энг ёрқин лаҳзаларга бой бўлади...  

Шомуродов масаласи ҳал бўлди!

Шомуродовни безовта қилманг! Элдор бўйича “Рома”га босим бўляпти...

Шомуродовнинг тарафдорлари оёққа турди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!