Ана холос! Жасурнинг собиқ жамоаси Европа Суперлигасида қатнашиш учун Пересга мурожаат қилди
Жорий мавсумнинг биринчи ярмида Жасур Жалолиддиновни “Локомотив”дан ижарага олиб, фақатгина Россия кубоги учрашувида бир неча дақиқа ўйнатган “Тамбов” клуби шов-шув бўлаётган Европа Суперлигасида иштирок этиш бўйича лига раҳбари Флорентино Пересга мурожаат қилди.
“Ҳурматли Флорентино Перес! “Тамбов” клубининг Россия премьер-лигасида иштирок этиш имкониятлари жуда паст. Лекин биз янги ташкил этилган Европа Суперлигасида қатнашишга тайёрмиз. Эҳтиром билан “Тамбов” футбол клуби”, - дейилади “Тамбов” клубининг твиттердаги расмий саҳифасида.
Албатта, бу “Тамбов” клубининг ҳазили эди. Айни пайтда кўплаб мамлакатлар футбол федерациялари Европа Суперлигаси лойиҳасига қарши чиқмоқда. Жумладан, Россия футболи мутасаддилари ҳам бу ғояни оқлагани йўқ.
19 апрель куни тузилгани эълон қилинган Европа Суперлигасида “Милан”, “Арсенал”, “Атлетико”, “Челси”, “Барселона”, “Интер”, “Ювентус”, “Ливерпуль”, “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед”, “Реал” ва “Тоттенхэм” жамоалари қатнашишга рози бўлган.
Фикрлар