Ана холос! Камерундан Африка Миллатлар кубоги мезбонлиги олиб қўйилди

Камерун 2019 йилги Африка Миллатлар кубоги мезбонлигидан маҳрум этилди.

Бунга мусобақа инфротузилмасидаги қурилишларнинг сезиларли даражада кечикаётгани сабаб сифатида кўрсатилган. Бундан ташқари, Африка футбол конфедерацияси (CAF) Камеруннинг жануби-ғарбий ва шимоли-ғарбий қисмида юзага келган сепаратистик ҳаракатларга ҳам эътибор қаратган.

Энди Камерундан олиб қўйилган мезбонликка асосий даъвогар сифатида Марокаш эътироф этилмоқда. Бу борада расман йил охиригача эълон қилинади.

Маълумот учун, 2019 йилги Африка Миллатлар кубоги келгуси йилнинг июнь-июль ойларида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!