Ана холос! Конор МакГрегор Ирландия президенти бўладими?

  • 22 апрель, 2020, 09:57
  • 0
  • MMA

Букмекерлар UFCнинг икки дивизион собиқ чемпиони Конор МакГрегорни Ирландиянинг кейинги президенти бўлишига кафолат беришни бошладилар.

Конор Ирландияда коронавирус пандемиясига қарши фаол курашмоқда, 1 миллион евро хайрия қилди. Шунингдек, мамлакатнинг шифохоналари учун тиббий ускуналар сотиб олган.

Ирландияда 2025 йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловларида МакГрегорнинг ғалаба қозониш имкониятини 100/1, дея ҳисоблашмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!