Ана холос! Лапорта умуман бошқача гап айтди

"Барселона" президенти Жоан Лапорта Френки Де Йонг борасидаги режалари ҳақида гапирди. 

"Френки - дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири. Унга фақат "Манчестер Юнайтед" қизиқмаяпти. Биз ҳам уни сотиш ҳақида ўйламаяпмиз. Футболчининг ўзи ҳам қолишни истайди. 

Имкониятларимиз чекланган бўлса-да, уни жамоада сақлаб қолиш учун қўлимиздан келган ишни қиламиз. Яна бир масала айрим футболчиларнинг маоши. Бу раҳбариятнинг талабига мос келмайди. Ушбу масалани тезроқ ҳал қилиш керак", - деди "кўк-анорранглилар" президенти. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!