Ана холос! "Ливерпуль" АПЛ доирасидаги сўнгги 5 ўйинда 3 марта мағлуб этилди (фото)
"Ливерпуль" АПЛда кетма-кет иккинчи ўйинда мағлуб бўлди. Бундан олдинги турда Юрген Клопп шогирдлари “Ноттингем Форест”га, бу сафар эса “Лидс”га имкониятни бой берди.
Ушбу мағлубиятлардан олдин кетма-кет иккита ғалаба ва битта мағлубият қайд этилган. Шу тариқа, “қизиллар” АПЛдаги сўнгги 5 ўйиннинг 3 тасида мағлуб бўлди.
Жорий мавсум Премьер-лигада "Ливерпуль" 4 ғалаба, 4 дуранг ва 4 мағлубият қайд этган ҳолда жадвалнинг 9-поғонасидан ўрин эгаллаган.
Фикрлар