Ана холос: “Локомотив”нинг бу галги ўйинига мингдан ортиқ мухлис келди, энг кўп томошабин эса Самарқандда!
Ads

Хабарингиз бор, 13-14 октябрь кунлари олий лига 24-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Икки кун давом этган баҳсларнинг батафсил натижалари билан сайтимиз орқали танишиб олгансиз.

Энди эса SPORTS.uz сайти ҳар доимгидек эътиборингизга ушбу тур беллашувларига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан таништириб ўтади.

23-тур учрашувларида стадионларимизга жами 17945 томошабин ташриф буюрди. Бу ўртача бир ўйинга 2563.6 мухлис келди дегани. Энг кўп ишқибоз бўйича кўрсатгич Самарқанддаги "Динамо" – "Олмалиқ" баҳсига тўғри келди - 4807. Бу турнинг энг кўп томошабин ташриф буюрган беллашуви ҳисобланади. 24-турнинг марказий ўйини “Локомотив” – “ Навбаҳор” қарама-қаршилигини 1955 мухлис шоҳиди бўлди. 

Энг кам мухлис борасидаги статистика бу гал “Металлург” клубига тегишли. “Металлург” – “Бунёдкор” беллашувини 1235 ишқибоз стадиондан кузатди.

Қуйида ушбу тур томошабинлар энг кўп кузатган ўйинлар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:

«Динамо» (Самарқанд) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) – 1:0. 4807 томошабин.

“Пахтакор” (Тошкент) – “Қўқон-1912” (Қўқон) – 2:0. 4250 томошабин.

“Шўртан” (Ғузор) – “Бухоро” (Бухоро) – 2:3. 2217 томошабин.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Насаф» (Қарши) – 0:3. 2103 томошабин.

«Локомотив» (Тошкент) – «Навбахор» (Наманган) – 2:0. 1955 томошабин.

«Машъал» (Муборак) – «Сўғдиёна» (Жиззах) – 0:0. 1378 томошабин.

“Металлург” (Бекобод) – “Бунёдкор” (Тошкент) – 1:1. 1235 томошабин.