
Ана холос! Маҳмуд Муродовнинг рақобатчиси UFC билан хайрлашди
UFCнинг ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун даъвогарлик қилиб келган Йоэль Ромеронинг промоушен билан битими бекор қилинди.
"Ромеронинг UFCдаги юриши кутилмаганда якунига етди. ESPN ва яна бир неча манбалар томонларнинг келишуви бекор бўлганини маълум қилмоқда. Шу қаторда, жангчининг менежери Малки Кава ўз мижозининг промоушен билан шартномаси бошқа амал қилмаслигини айтиб ўтди.
Аслида, Ромеронинг UFC билан яна 3 та жанг учун битими бор эди," - деди журналист Ариэль Хельвани.
Фикрлар