Ана холос! Мане Клопп билан келишолмай қолди. У "Реал"га ўтади
"Ливерпуль" клуби форварди Садио Мане ёзги трансферлар даврида АПЛни Ла Лигага алмаштириши мумкин. Бу ҳақда France Football нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, сенегаллик футболчининг бош мураббий Юрген Клопп билан муносабатлари ёмонлашган ва у шу сабабли ҳам "Реал"нинг таклифига розилик билдириши мумкин.
Маненинг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. “Реал” эса унинг трансфери учун мерсисайдликларга 170 млн евро тўлашга тайёр.
Фикрлар