Ана холос! Машҳур мураббий “Реал”ни бошқариш учун испанчани ўргана бошлади

ПСЖ ва “Челси”даги фаолияти билан топ-мураббийлар қаторига қўшилган Томас Тухель “Реал”ни бошқаришни режалаштиряпти.

Таниқли журналист Ҳари Жейкобнинг маълум қилишича, германиялик мутахассис ишсиз юрганидан фойдаланиб, испан тилини ўрганишга бел боғлади.

“Реал” раҳбариятининг ҳозирги бош мураббий Карло Анчелотти билан келишмовчилиги тобора кучайиб бормоқда. Клуб ёзда италиялик мутахассисни истеъфога чиқариши мумкин.

Мадридликлар бош мураббийлик курсисига бир неча номзодларни кўриб чиқяпти. Улар орасида клуб афсонаси Рауль Гонсалеснинг имконияти юқори баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!