Ана холос! Мбаппе ПСЖдан ўз шартномасини сотиб олади!

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе клубдан ўз шартномасини сотиб олиб, қишки трансфер ойнаси очилиши билан пойтахтни тарк этиши мумкин, деб хабар тарқатмоқда Madrid Universal ва L'Equipe нашрлари.

Агар Мбаппе ўз шартномасини сотиб олса, автоматик тарзда эркин агентга айланади ва январь ойида ўзига янги жамоа танлаш имконига эга бўлади.

Маълумки, Мбаппе ўтган мавсумдан кейин ПСЖ билан янги шартнома имзолаганидан кейин клубга жуда кўп муаммо туғдирмоқда. У клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ва жанубий америкалик футболчилар билан чиқиши олмаяпти.

Мбаппе клуб раҳбарияти унга берган ваъдаларини бажармаганлигини иддао қилмоқда ва бош мураббий Кристоф Галтье қўллаётган ўйин услуби унга мос эмаслигига норозилик билдиряпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!