Ана холос! Мексика жамоаси расмий саҳифасида Криштиану Роналду трансферини эълон қилди

Мексика чемпионатининг учинчи дивизионида иштирок этадиган “Тласкала” жамоаси Криштиану Роналдунинг “Ювентус”дан кетиши ҳақидаги хабарларга ўзига хос муносабат билдирди.

Клуб ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига футболчиларнинг трансфери расман эълон қилинадиган шаклда Роналдунинг суратини жойлади.  

Мексикаликлар суратга изоҳ тарзида “Ювентус”дагилар, қўнғироқларимизга жавоб беринг”, - деган мурожаатни ҳам ёзиб қўйди.

EfBYdjNXYAAydPd

“Ювентус”нинг якунланган мавсумдаги энг яхши футболчиси, деб топилган 35 ёшли Роналду эса, бу гап-сўзлардан бехабар яхтасида ҳордиқ чиқармоқда.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)