Ана холос! Месси "Барселона" билан шартномасини узайтиришга шошилмаяпти

"Барселона" форварди Лионель Месси клуб билан амалдаги шартномасини узайтиришга шошилмаяпти.

Marca нашри тарқатган хабарга қараганда 32 ёшли аргентиналик футболчи айни пайтда каталонияликлар билан музокаралар ўтказишни хоҳламаяпти. Чунки, Месси ўзининг спорт формаси ва клубнинг ҳолатини ҳар йили баҳолайди.

Маълумот учун, Месси жорий мавсум “Барселона” сафида 11 та ўйинда майдонга тушди ва 9 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!