Ана холос! Месси катта фойда келтирди!

Marca нашри Лионель Мессининг трансфери ПСЖга катта молиявий фойда келтирганини маълум қилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, Мессининг трансфери орқали 700 миллион еврога яқин маблағ ишлаб олди. Бу суммага имидж, маркетинг ва ўйин ташкил қилиш ҳуқуқи бўйича олинган пуллар ҳам киради.

Месси ёрдамида ПСЖ мутасаддилари 10 та янги ҳомийлик шартномаси тузди, клуб ижтимоий тармоқларига аъзо бўлганлар сони 15 миллион нафарга ошди.

35 ёшга тўлган Месси ўтган мавсумда 34 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 11 та гол ва 15 та ассист расмийлаштирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!