Ана холос! Мессининг кейинги клуби номи маълум бўлди. У "Сити" эмас

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ёзда ПСЖ билан шартнома имзолайди. Бу ҳақида  RMC Sport журналисти Даниэль Риоло хабар қилмоқда.

"Месси кейинги йил ПСЖга ўтади, мен ҳазиллашмаяпман, у ПСЖга ўтади", - дея айтиб ўтди Риоло.

Месси ва " Барселона" ўртасидаги амалдаги келишув 2021 йил июнида якунига етади, футболчи январь ойидан бошлаб бошқа клублар билан музокарага киришиши мумкин.

Ўтган ёзда Месси "Барса"дан кетиши ҳақида маълум қилиб, клуб раҳбариятига трансфер масаласида расмий сўров ҳам юборган эди, бироқ каталонияликлар уни қўйиб юборишмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Liverpool fan
04/12/2020 09:51
Месси уже кариди.