Ана холос!
Ads

Италиянинг “Милан” клуби молиявий фэйр-плейга амал қилмагани учун еврокубоклардан четлатилиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Берилган маълумотларга кўра “россонерилар” вакиллари ўтган ҳафта ушбу ҳолат юзасидан УЕФА штаб квартирасига ташриф буюришган. Бироқ, у ерда клуб бош директори Марко Фассоненинг сўзларига ишонишмади.

Айтиш керакки, “Милан”нинг молиявий ҳолати УЕФАда шубҳа уйғотмоқда. Гарчи жамоа Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун ёзда улкан трансферларни амалга оширган бўлсада, уларнинг ушбу мақсадларига етишишлари ҳозирча сўроқ остида қолмоқда.

Хабарларга қараганда юқоридаги вазият юзасидан қитъа футбол уюшмаси “Милан”га катта миқдорда жарима солиши ёки умуман еврокубоклардан четлатиб юбориши мумкин.