Ана холос! Мишель Платини ФИФАни мафияга ўхшатди
УЕФАнинг собиқ президенти Мишель Платини яна ФИФА шаънига танқидий фикрларни билдирди.
“ФИФА ва Лозаннадаги арбитраж суди худди мафияга ўхшайди. Бу кичкина Швейцариядаги катта оила. Улар учрашиб, ўзаро келишишади, қарор чиқаришади. Улар сизни футболдан кетишга мажбур қилиши мумкин. Мен ҳеч қандай ёмон иш қилмадим, аммо улар мени Блаттер билан бирга йўқ қилишди. Мен ҳаммасини ичкаридан кўрдим. Улар нима хоҳлашса шуни қилишади, улар ҳеч кимга бўйсунишмайди. Менинг ФИФА президенти бўлолмаганим ҳам уларнинг иши”, - дейди Платини.
Эслатиб ўтамиз, Платини ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер билан бирга Қатарга Жаҳон чемпионати мезбонлигини олиб беришда порга олганликда айбланган эди.
Фикрлар