Ана холос! МЛС клуби тимсоҳ билан шартнома имзолади (ФОТО)

  • 28 Apr 15:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Канаданинг “Торонто” клуби машғулотларига кутилмаганда “ташрифи” билан тезда машҳур бўлиб кетган тимсоҳ энди шу жамоа аъзосига айланди.

Tecno

МЛС иштирокчиси ҳисобланган “Торонто” ўзининг твиттердаги расмий саҳифасида ушбу тимсоҳни ижарага олганини эълон қилди.

“Муҳим янгилик! “Торонто” Алли Гатор (тимсоҳ) билан қисқа муддатли ижара шартномаси тузди”, - дейилади клуб хабарида.

Изображение

Эҳтимол, бу "трансфер" "Торонто"га натижаларини яхшилашга ёрдам берар, чунки клуб мавсумни ёмон бошлади. Канадаликлар дастлабки икки турда атиги битта очкони қўлга киритишди.

Comments

You must be logged in to commet!