Ана холос! Модрич ва Ловренга 5 йиллик қамоқ жазоси билан таҳдид қилинмоқда
Осиек шаҳри прокуратураси Испаниянинг “Реал” футбол клуби ва Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич ҳамда Франциянинг “Лион” клубининг хорватиялик ҳимоячиси Деян Ловренни ёлғон кўрсатма берганликда айбламоқда. Бу ҳақда пайшанба куни Хорватиянинг "Hina" агентлиги хабар берди.
Модрич ва Ловрен 2017 йилда Загребнинг Динамо собиқ президенти Здравко Мамичга қарши ишда ёлғон гувоҳлик берганликда айбланмоқда. Мамич “Динамо” футболчилари хориж жамоаларига ўтганида солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда ва 15 миллион евродан ортиқ маблағни ўзлаштирганликда айбланган эди. Буларнинг натижасида Мамич 6,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Қайд этиш лозим, Здравко Мамич 2003 йилдан 2016 йилга қадар Загреб клубида Загреб клуби президенти сифатида фаолият олиб борган.
Загребнинг“Динамо” клуби бош мураббийи ва спорт директори Зоран Мамич Хорватиянинг 21 карра чемпиони билан боғлиқ фирибгарлик иши туфайли 2021 йилда мураббийлик фаолиятини якунлаб, қамоқ жазосига маҳкум қилинганди.
2017 йилда Модрич ва Ловрен аллақачон ёлғон кўрсатма берганликда айбланган эди, аммо 2018 йилда Загреб суди футболчиларни оқлади.
Модрич 37 ёшда, у 2002 йилдан 2008 йилгача "Динамо"да ўйнаган ва 2012 йилдан бери "Реал" Мадрид футболчиси ҳисобланади. Клуб таркибида ярим ҳимоячи турли турнирларда 488 та ўйин ўтказиб, 37 та гол ва 77 та голли узатмани амалга оширган. Футболчи жамоа билан биргаликда беш марта Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида, тўрт марта Испания Суперкубоги ва УЕФА Суперкубогида, уч марта Испания чемпионатида, икки марта мамлакат кубогида ғолиб чиққан. 2018 йилда хорватиялик ярим ҳимоячи Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори бўлди, шунингдек, "France Football" журнали томонидан йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган "Олтин тўп"ни ҳам олди. Футболчи фаолияти давомида Англиянинг “Тоттенхем” клуби шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Ловрен 33 ёшда ва 2023 йилдан буён "Лион"да ўйнамоқда. У 2010-2013 йилларда ҳам Франция жамоасида ўйнаган. 2005 йилдан 2010 йилгача эса "Динамо" шарафини ҳимоя қилган. Бунгача ҳимоячи Англиянинг “Саутгемптон” ва “Ливерпуль”, шунингдек, Санкт-Петербургнинг “Зенит” жамоалари сафида ҳам тўп тепган. У петербургликлар билан уч марта Россия чемпиони бўлди. Ловрен “Ливерпуль” билан биргаликда 2019 йилда Чемпионлар лигасида ҳам ғолиб чиққан.
Фикрлар