Ана холос! Муҳим жанг олдидан Шоҳжаҳон Эргашевнинг промоутерлик компанияси унга қарши даъво аризаси билан чиқди

  • 17 ноябрь, 2020, 00:00
  • 0
  • Бокс

“Salita Promotions” Шоҳжаҳон Эргашевнинг сентябрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган Дмитрий Милюшага қарши жангини тўхтатишни сўраб, Aмерика Қўшма Штатлари судига мурожаат қилган эди. Суд қарорига кўра, Шоҳжаҳон Эргашев “Salita Promotions” ташкил қилмаган жангда иштирок этишига тақиқ қўйилган ва агар бу ҳолат рўй берса, 75 минг доллар миқдорида жаримага тортилиши айтилган. Маълумотларга қараганда, улар ушбу даъво аризасини судга қайта киритган ва 16 ноябрда бўлиши керак бўлган жангни тақиқлашни сўраган. Маълумки, Милюша билан жанг аслида, сентябрь ойида ўтказилиши керак эди. Бироқ баъзи сабабларга кўра, қолдирилганди.

Суд уларнинг даъво аризасини яна бир бора қаноатлантирган ва Шоҳжаҳон Эргашев ушбу жангни ўтказган тақдирда “Salita Promotions” билан имзоланган шартнома шартларини бузган ҳисобланади.

 Қарордан кичик намуна:

Шоҳжаҳон Эргашев ҳозирда ўз промоутерлик компанияси “Salita Promotions” томонидан ташкил қилиниши режалаштирилган ва режалаштирилаётган жангларда иштирок этишдан бош тортмоқда. Бир неча ҳафта олдин Эргашевнинг менежери IBFга мижозининг элиминатор жангига чиқиш таклифини берди ва IBF томонидан бу таклиф инобатга олинди. Ҳозирда, “Salita Promotions” Эргашевни ушбу жиддий жанг олдидан нохуш ҳолатлардан сақлаш учун унинг бошқа промоушен томонидан 16 ноябрь куни ўтказилиши кутилаётган (жанг ўтказилди) жангига тақиқ қўйишни сўраб мурожаат қилди ва суд аризани қаноатлантирди.

“Salita Promotions” вакиллари ушбу ҳолатда Эргашев билан телефон ва ижтимоий тармоқлар орқали боғланишга уринган, аммо бу самарасиз якунланганлигини маълум қилган. Эргашев учун Aмерика Қўшма Штатларида бўлиб ўтиши режалаштирилган ва “Salita Promotions” томонидан ташкил қилиб берилаётган 19 ноябрдаги жанг таклифига Эргашев ҳеч қандай муносабат билдирмаганлиги сабаб, бекор қилинган. Бундан ташқари, “Salita” томонидан Эргашевга 12 декабрда жанг ва 50 минг доллар миқдоридаги кафолатланган гонорар таклиф қилинган. Aммо ушбу таклифга ҳам  Эргашев томонидан муносабат билдирилмаган.

 27 октябрь куни IBF “Salita Promotions”га Шоҳжаҳон Эргашев элиминатор жангида чиқиши бўйича таклиф юборган ва ушбу таклифга Шоҳжаҳон Эргашевнинг  менежери Олег Богданов розилик берган. Aммо шундан кейинги жанг ва “Salita Promotions” томонидан берилган барча таклифларга Эргашев муносабат билдирмаган. Промоутер Дмитрий Салита ҳамон ушбу имкониятни сақлаб қолиш борасида IBF билан музокаралар олиб бораётганлиги маълум қилинган.

http://boxingtalk.com/Salita-gets-preliminary-injunction-against-Ergashev

Манба: boxingtalk.com

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!