Ана холос! МЮ сардори қамоққа ҳукм қилинди

Грецияда нохуш вазиятга тушиб қолган “Манчестер Юнайтед” сардори Ҳарри Магуайр суд томонидан шартли равишда 21 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.  

Суд инглиз футболчисини полицияга ҳужум қилиш, ҳибсга қаршилик кўрсатиш ва пора беришга уринишда айбдор, деб топди.

Маълум бўлишича, футболчи Миконос оролидаги таътил вақтида дўсти ва акаси билан муштлашув келтириб чиқарган. Қўлига кишан солинганига қарамай, Магуайр полициячига жароҳат етказган.

- Биз айбдор эмаслигимизни қатъий тарзда таъкидлайман. Мен, оилам ва дўстим мана шу вазият қурбонимиз, - дейди футболчи.

Магуайр суд қарорига апелляция беришини маълум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!