Ана холос! Неймар 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин

CHERY AUTO

Хабарингиз бор бундан аввалроқ ПСЖ клуби ва Бразилия терма жамоаси форварди Неймар жинсий тажовузда гумонланаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Tecno

Globoesporte нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли футболчига нисбатан жиноий иш қўзғатилиши мумкин. Гап шундаки, Неймар уни зўрлаганликда айблаётган аёлни интим ҳолатдаги суратларини тарқатишда гумонланмоқда. Таъкидлаш керакки, Бразилияда жабрланувчининг розилигисиз унинг интим суратлари ва видеоларини тарқатиш, сотиш ва нашр қилиш жиноят ҳисобланади.

Юқоридаги ҳолат юзасидан Неймар айби исботланса, у 1 йилдан 5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!