Ана холос! Неймар "Барселона"га қайтиши мумкин

El Chiringuito хабарига кўра, ПСЖнинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар яна "Барселона"га қайтиши мумкин.

Манбага кўра, футболчининг агенти Каталония клубига мижозини 50 миллион евро эвазига сотиб олишни таклиф қилган. "Барселона" агар "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовскини қўлга кирита олмаса, бу вариантни кўриб чиқиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Неймар бундан аввал 2013 йилдан 2017 йилгача “Барселона” сафида тўп сурган.

30 ёшли Неймар ўтган мавсум ПСЖ сафида барча турнирларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол урди ва 8та голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!