Ана холос: Неймар фаолиятини якунлайдиган бўлди

“Сантос” клубининг 34 ёшли ҳужумчиси Неймар, агар жаҳон чемпионатига чақирилмаса, жорий йилда футболчилик фаолиятини якунлаш вариантини кўриб чиқмоқда.

Манбаларда қайд этилишича, жаҳон чемпионатида иштирок этиш ва унда ғалаба қозониш Неймар учун футболда қолган ягона мотивациядир.

Бу ҳақда The Touchline Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, Неймар тизза жароҳатидан тўлиқ тикланиш ва жаҳон чемпионатига тайёр бўлиш учун бор имкониятини ишга солмоқда.

Декабрь ойи охирида ҳужумчи жароҳатини операция қилдирди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йил охиригача амал қилади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Неймарнинг бозор қиймати айни пайтда 10 миллион еврони  ташкил қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!