Ана холос! Неймар терма жамоадан кетиши мумкин

Бразилия терма жамоаси жаҳон чемпионатининг асосий фаворити ҳисобланарди, бироқ улар хорватларга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди.

“Бу воқеа жамоа етакчиси ҳисобланган Неймарни ларзага солди. 2014 йилда ҳам худди шундай қаттиқ зарбани бошдан кечирган Неймар ҳануз умидсизликка дош бера олмаяпти”, - деб ёзмоқда L'Equipe.

Манбага кўра, Неймар бўлиб ўтган воқеалардан сўнг Бразилия терма жамоасини маълум муддатга тарк этиши мумкин.

"Энди нимадир ҳақида гапиришга эрта, лекин мен 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишимга кафолат бера олмайман", - деди Неймар.

Неймар терма жамоани бутунлай тарк этиши қийин, аммо француз журналистлари Неймарнинг терма жамоадан бир неча ой “пауза” қилишига ишонмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!