Ана холос! Олимпиада ўйинларида бокс бўйича вазн тоифалари яна ўзгаради

  • 8 декабрь, 2020, 13:55
  • 0
  • Бокс

2024 йилги Олимпиада ўйинларида бокс мусобақалари эркаклар ўртасида етти, аёллар учун олти вазн тоифасида бўлиб ўтади.

Халқаро олимпия қўмитаси Ижроия қўмитаси душанба куни бўлиб ўтган йиғилишда Париждаги 2024 йилги Олимпиадада бокс бўйича мусобақа дастурини муҳокама қилди. Бокс мусобақаси иштирокчилари сонини 252 нафаргача қисқартириш тўғрисида қарор қабул қилинди (2021 йилда Токио Олимпиадасида 286 нафар бўлади) ва квота эркаклар ва аёллар ўртасида тенг тақсимланади - ҳар бири 126 иштирокчи.

Олимпия ўйинларидаги умумий медаллар сони - 13 та Токио Олимпиадасига нисбатан ўзгармайди, аммо эркаклар саккизта эмас, етти вазнда, аёллар эса беш эмас, олтита вазн тоифасида бўлади.

"Ушбу спорт тури биринчи маротаба 2024 йилда Парижда ўтказиладиган спорт мусобақаларида тўлиқ гендер тенглигига эришади ва шу билан еттита эркаклар ва олтита аёллар мусобақаларининг гендер мувозанатли дастурига ҳисса қўшади, аниқ вазн тоифалари ХОҚ томонидан 2021 йилнинг тўртинчи чорагида маълум қилинади", - дейилади даги баёнотда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!