Ана холос! "Пахтакор" бош мураббийи истеъфога чиқарилди
"Пахтакор" матбуот хизмати клуб бош мураббийи Славче Войнески билан тузилган шартнома икки томон келишуви асосида бекор қилинганини эълон қилди.
"Шимолий македониялик мутахассис билан "Пахтакор" ўртасидаги шартнома муддатидан олдин бекор қилинди.
Клуб ва мураббий ўртасидаги битим икки томон келишувига кўра бекор қилинишига келишиб олинди. Янги бош мураббий номи тез кунларда маълум қилинади. Биз Войнескига жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, унинг кейинги ишларига омад тилаймиз", - дейилади клуб хабарида.

Фикрлар