Ана холос! ПСЖ - "Истанбул" беллашувида келишмовчилик юзага келди ва баҳс тўхтатилди (Видео)

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-туридан ўрин олган ПСЖ ва "Истанбул" жамоалари қарама-қаршилигининг биринчи бўлимида баҳс тўхтатилди.

Таъкидланишича, Камерун терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Пьер Вебо ирқчиликка дуч келган ва тўртинчи ҳакамга зарба берган. Шундан сўнг, Вебо майдондан четлаштирилди, бу эса истанбулликларнинг норозилигига сабаб бўлди.

Туркия клуби футболчилари ғазабланиб, кийиниш хонасига кириб кетди, айниқса Демба Ба қаттиқ асабийлашганди. Уларнинг ортидан ПСЖ аъзолари ҳам майдондан чиқди.

Учрашувни руминиялик ҳакамлар бригадаси бошқараётганди - бош ҳакам Овидиу Хацеган, унинг ёрдамчилари Октавиан Шовре ва Себастьян Георге ҳамда захира арбитри Себастьян Колческу.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!