Ана холос! ПСЖ: Месси ёки Неймар кетади!

ПСЖ Франция чемпионати юқори лигасида футболчиларнинг маошига қўйилаётган чекловлар кучга кирши муносабати билан Неймар ёки Лионель Мессидан бири билан хайрлашишга мажбур бўлмоқда, - деюб ёзди Marca нашри.

Янги қоидага кўра, клублар ўз даромадининг 70 фоизигача бўлган улушини ўйинчилар маошига йўналтириши мумкин. Айни пайтда парижликлар олаётган даромадининг 91 фоизини футболчиларнинг иш ҳақига ажратмоқда.

Вазиятдан чиқиш учун ПСЖ раҳбарияти Неймар ёки Мессини сотиб юборишни режалаштирмоқда. Чунки бу икки футболчининг умумий маоши ҳафтасига 2 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси айнан маошларга қўйилган молиявий чеклов туфайли “Барселона” билан янги битим имзолай олмасдан ПСЖга ўтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!