Ана холос! ПСЖ Неймардан воз кечди!

ПСЖ раҳбарияти бразилиялик юлдуз Неймардан воз кечишга қарор қилди. Парижликлар 30 ёшли футболчини бошқа клубларга ижарага бериб юборадиган бўлди. Футболчига клубнинг қарори етказилди.

Маълумотларга қараганда, парижликлар ижара муддати давомида ҳам Неймар олаётган маошни тўлиқ тўлаб боради. Бу омил унга бошқа клубга ўтиш учун йўл очади.

Неймар клуб президенти Нассер Ал-Хелаифий билан чиқиша олмай қолгани клубнинг ундан воз кечишига асосий сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

Аслида 2017 йили рекорд сумма – 222 миллион еврога харид қилинган футболчи ўзи иштирок этиш имконияти бўлган ўйинларнинг 50 фоизидан кўпроғида майдонга тушмаган. Шунга қарамай, Неймар ҳар йили 50 миллион евродан маош олмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!