Ана холос! Рамос "Милан"га ўтиши мумкин
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос жамосини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда.
Агар 32 ёшли футболчи ва клуб президенти Флорентино Перес ўртасидаги келишмовчилик яқин ойларда бартараф этилмаса, у бошқа жамоага ўтиб кетади. Унинг янги жамоаси эса “Милан” бўлиши мумкин. Испаниялик футболчи ўзининг болаликдаги кумири ҳисобланган Паоло Мальдини сабаб айнан “россонерилар” таклифини қабул қилиши мумкин.
Маълумот учун, Рамос “Реал” сафида 2005 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида “қироллик клуби” сафида жами 603та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 84та гол ҳамда 39та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг трансфер нархи эса 30 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар