Ана холос: Рақиб “Челси”нинг энг зўр ўйинчисини олиб кетади

2023 йилнинг 1 сентябрь куни “Манчестер Сити”дан “Челси”га кўчиб ўтган Коул Палмер қисқа фурсатда “аристократлар”нинг энг зўр ўйинчисига айланди.

Манчестерликлар ишонч билдирмаган ҳужумкор футболчи Лондон клубига ўтганидан кейин  54 та ўйинда 31 та гол ва 20 та ассист муаллифи бўлди. “Манчестер Сити”да эса, Палмер 41 та учрашувда атиги олтита гол урганди.

Энди “Манчестер Сити” АПЛнинг энг самарали ўйинчиларидан бирига айланган ўз тарбияланувчисини ортга қайтариш ҳаракатига тушиб қолди. Мураббийлар штаби Палмер ёзда жамоани тарк этадиган Кевин де Брюйнега муносиб ўринбосар бўлишига ишонч билдиряпти.

Манчестерликлар бир йил муқаддам ўз тарбияланувчисини “Челси”га 47 миллион еврога трансфер қилган эди. Энди 2033 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга Палмерни ортга қайтариш учун “шаҳарликлар” уч баравар кўп пул тўлашга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!