Ана холос! "Реал" "Барселона"га қарши судда иштирок этади
"Реал" Мадрид "Барселона"га қарши судда иштирок этади.
Яқинда прокуратура "Барселона" устидан иш очди. Клубнинг собиқ президентлари (Хосеп Бартомеу ва Сандро Росель) коррупцияда айбланмоқда. Гап Каталониянинг ҳакамлар техник қўмитаси вице-президенти лавозимида ишлаган Хосе Мария Нейгейранинг тўловлари билан боғлиқ.
Якшанба куни "қироллик клуби" "Барселона"нинг шов-шувли иши туфайли тайинланган директорлар кенгаши йиғилишини ўтказди. Мадрид клуби судда иштирок этишга қарор қилди.
"Мадрид жамоаси фактларнинг жиддийлигидан ўзининг ташвишда ва ҳуқуқий тизимга ишончини яна бир бор таъкидлайди. Клуб ўзининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун барча жабрланган томонлар учун очиқ бўлганида судга келишга рози бўлди", - дейилади клуб баёнотида.
Аввалоқ, "Барселона" ҳакам қарорларини сотиб олгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқлиги ҳақида хабар берилганди.
Фикрлар