Ана холос!
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби вингери Гарет Бэйл жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкни. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра агар 30 ёшли уэльслик футболчи Хитой клубига ўтишга розилик билдирса, мадридликлар у билан амалдаги шартномани бекор қилиши мумкин.

Таъкидлаш керакки, “қироллик клуби” дастлаб Бэйлнинг трансферидан мўмай пул ишлаб олишни режалаштираётган эди. Бироқ, унга Европа клубларидан таклифлар бўлмади. Уни сотиб олишни хоҳлаётшган Хитой клублари эса катта солиқлар сабаб “Реал” сўраётган маблағни тўлай олишмайди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Бэйлга "Цзянсу Сунин", "Шанхай Шенхуа" ва "Бэйцзин Гоань" каби Хитой клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Минбар

Барча блоглар