Ана холос: “Реал” бирданига учта юлдузни трансфер қилади
“Реал” бугунги кунда жаҳоннинг энг қудратли жамоаларидан бири ҳисобланади. Шунга қарамай, клуб раҳбарияти таркибни янада кучайтиришга қарор қилган.
Мадрид клуби мутасаддилари келаси ёзда амалга оширилиши мўлжалланган трансферлар бўйича иш олиб бормоқда.
Испаниянинг AS нашри тарқатган хабарга кўра, “Қироллик клуби” жорий мавсум якунланиши билан учта катта трансферни амалга оширади. Улар “Бавария”нинг 23 ёшли ҳимоячиси Альфонсо Дэвис, “Ливерпуль” ҳимоя чизиғининг 25 ёшли етакчиси Трент Александер-Арнольд ва “Манчестер Сити”нинг 28 ёшли ярим ҳимоячиси Родри Эрнандесни Мадридга олиб келмоқчи.
Нишондаги ўйинчилардан Дэвис ва Александер-Арнольд ёзда эркин агентга айланади. Агар улар бу мавсум клуби билан шартномани янгиламаса, “Реал” бу икки ҳимоячини бепул қўлга киритади.
Родрининг трансфери анча қимматга тушади. Бу ярим ҳимоячи Европа чемпионатининг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилганидан кейин унинг трансфер суммаси 130 миллион еврога кўтарилган.
Фикрлар