Ана холос: “Реал” Ҳарри Кейн трансферидан воз кечди!
“Реал” жамоани тарк этган Карим Бензема ўрнига зўр тўпурар олиб келишни режалаштираётган эди. Асосий номзод сифатида “Тоттенхэм” юлдузи Ҳарри Кейн танланди.
Англиялик ҳужумчининг ўзи ҳам Мадридга кўчиб ўтишга розилик берган.
Бироқ, манбаларнинг таъкидлашича, “Тоттенхэм” ҳужумчи учун талаб қилаётган 116 миллион евро мадридликларга оғирлик қилмоқда. Бундан ташқари, “Қироллик клуби” ҳужумчига ҳар мавсум учун 20 миллион евродан маош тўлашга тайёр эмас.
Трансферга тўсқинлик қилаётган яна бир омил – Ҳарри Кейннинг ёши билан боғлиқ. 29 ёшли футболчи клубнинг таркибни ёшартириш сиёсатига мос тушмаяпти.
Фикрлар