Ана холос!

"Реал" Мадрид узоқ кутилган трансферни амалга оширишга яқин туриби. Гап ПСЖ юлдузи Килиан Мбаппе ҳақида.

Таниқли журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, "қаймоқранглилар" 22 ёшли футболчига биринчи расмий таклифни юборган. Унинг трансфери учун мадридликлар тахминан 160-180 миллион евро оралиғида маблағ сарфламоқчи.

Агар бу келишув амалга ошса, Мбаппе "қироллик клуби" тарихидаги энг қиммат футболчига айланади. Маълумот ўрнида, ҳозирда мазкур ном "Челси"дан 115 миллион евро эвазига харид қилинган Эден Азарга тегишли.

Килиан Мбаппе ўтган мавсум парижликлар либосида 47 учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 42 гол ҳамда 11 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. ПСЖ билан амалдаги шартномаси келаси йили якунланадиган ҳужумчининг трансфери 160 миллион еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию