Ана холос!
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ёзда ПСЖ форварди Неймарни ўз сафига қўшиб олишни истаса, бир қатор футболчиларидан воз кечишига тўғри келади.

Таъкидлаш лозимки клуб президенти Флорентино Переснинг бюджетида ёзги трансферлар учун 200 млн евро мавжуд. Бироқ, парижликлар бразилиялик футболчи учун 400 млн евро талаб қилишмоқда. Шу боис “қироллик клуби” яна 200 млн евро ишлаб топиш учун бир неча футболчисидан воз кечиши керак.

Унга кўра трансферга қўйилажак футболчилар рўйхатида ҳозирча Гарет Бэйл, Карим Бензема, Иско ва Матео Ковачичлар жой олишган.