Ана холос. “Реал” Роналдуга харидор!

“Ювентус”дан кетиши кенг муҳокама қилинаётган Криштиану Роналдуга харидор бўлган жамоалар қаторига “Реал” ҳам қўшилди.

Европа оммавий ахборот воситалари тарқатаётган хабарларга кўра, “Қироллик клуби” ўзининг собиқ тўпурарини жамоага қайтариш ҳақида ўйламоқда.

Роналду 2009-2018 йиллар давомида ушбу жамоа шарафини муносиб ҳимоя қилган ва кўплаб совринларга эга бўлган. Португалиялик ҳужумчи 117 миллион евро эвазига “Ювентус”га ўтиб кетганидан буён мадридликлар унинг ўрнини босадиган футболчи топа олмаяпти.

Катта умидлар билан олиб келинган Эден Азар эса, жароҳатлар туфайли бор маҳоратини ҳам йўқотиб қўймоқда.

Шунингдек, Криштиану Роналдуга Дэвид Бекхэм бошқарувидаги “Интер Майами” жамоаси ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Дилшод Даврлнов
12/03/2021 14:04
Роналду риеалга утса зур буларди Месси жоеида колса албатта