Ана холос! "Реал" юлдузи фаолиятини якунлаши мумкин
"Реал" Мадрид ярим ҳимоячиси Тони Кроос фаолиятини қачон якунламоқчи эканлиги борасида гапирди.
"Реал" билан шартномамни узайтириш ёки узайтирмаслигим яқин вақтларда ҳал бўлади. Яширмайман, 2023 йилда фаолиятимни якунлашим ҳам мумкин. Ҳозир бу ҳақда ўйлаяпман. Бироқ ишончим комилки, "қаймоқранглилар" сафида фаолиятимга якун ясайман", - деди 32 ёшли хавбек.
Маълумот учун, Кроос жорий мавсум Ла Лиганинг 25 ўйинида иштирок этиб, 1 та гол ҳамда 3 та ассистни ўз номига ёздириб қўйди.
Фикрлар