Ана холос! Рэшфорд “Манчестер Юнайтед”ни тарк этади

“Манчестер Юнайтед”нинг энг истеъдодли тарбияланувчиларидан ҳисобланган Маркус Рэшфорд келажагини ушбу клуб билан боғламоқчи эмас.

Marca нашри 24 ёшли ҳужумчи тез орада “Манчестер Юнайтед”ни тарк этишга қарор қилгани ҳақида ахборот тарқатди. Маркус Рэшфорд Испания чемпионатига кўчиб ўтишни мўлжаллаяпти.

Манбанинг маълум қилишича, англиялик футболчи “Барселона” билан шартнома имзоламоқчи. Каталонияликлар ҳам анчадан бери Маркусни ўз таркибига қўшиб олишга қизиқиб келаётган эди.

Мутахассисларни қизиқтираётган бир масала бор. “Барселона” молиявий инқироздан қутила олмаётган бир пайтда қимматбаҳо футболчининг трансфери учун пулни қаердан олиши муаммо бўлиб турибди. Қолаверса, Рэшфорд хизмати юқори баҳоланадиган катта маошли ўйинчилардан ҳисобланади.

Маркус Рэшфорд “Манчестер Юнайтед”да 2016 йилдан бери тўп тепмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!