Ана холос! Роналду 1 ойга дисквалификация қилиниши мумкин
"Ювентус"га қарши молиявий фирибгарлик бўйича тергов давом этмоқда. Ҳозирда молиявий ҳисоботларни четлаб ўтиб, ўйинчиларга маош тўлангани бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Журналист Паоло Зилианининг ижтимоий тармоқларда ёзишича, 2019/2020 йилги мавсумда 23 киши, 2020/2021 йилги мавсумда эса 17 киши “конвертда” маош олишга рози бўлганлиги ҳақида маълумотлар бор. Улар камида бир ойга дисквалификация қилиниши мумкин, ҳатто эндиликда "Ювентус" вакили бўлмаса ҳам.
Рўйхатга Криштиану Роналду, Маурицио Сарри, Леонардо Бонуччи ва бошқа кўплаб футболчилар киритилган.
Эслатиб ўтамиз, айнан молиявий қоидабузарликлар сабаб яқинда “Ювентус” ҳисобидан 15 очко олиб ташланган эди. Жамоа ҳозир А Серия мусобақа жадвалида 10-ўринда бормоқда.
Фикрлар