Ана холос! Россия клуби АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси билан шартнома имзоламоқчи

  • 6 январь, 2023, 17:27
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Москванинг "Локомотив" клуби АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Хейжи Райтни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Туркиянинг Milliyet нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Манбага кўра, "Анталяспор" футболчисига Россия клубидан ташқари "Аталанта" ҳамда "Кристал Пэлас" жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

"Локомотив" Райтнинг трансфери учун турк клубига 6 миллион евролик расмий таклиф тайёрламоқда. “Анталяспор” эса Райтни 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Хейжи Қатардаги жаҳон чемпионатида 4 учрашувда майдонга тушди ва 1 та гол урди. У бу мавсум Туркия чемпионатида15 та ўйинида 10 та гол урди ва тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!