Ана холос! Саненинг жароҳати жиддий, унинг тиззаси операция қилинади
Ads

"Манчестер Сити" клуби вингери Лерой Саненинг "Бавария"га трансфери барбод бўлиши кутилмоқда.

SportBild нашри мухбири Кристиан Фалькнинг хабар беришича 23 ёшли германиялик футболчининг тиззасидан олган жароҳати жиддий бўлиб чиқди. У тез орада жарроҳлик столига ётади.

Эслатиб ўтамиз, Сане “Ливерпул”га қарши бўлиб ўтган Англия Суперкубоги баҳсида жароҳат олиб майдонни тарк этган эди.