
Ана холос: Сенегал сафида ўйинга 1 кунга қолганда ўзгариш юзага келди
Сенегал терма жамоаси сафида ЖЧ-2018 вақтида ўзгариш юзага келди. Ҳимоячи Саллиу Сис жароҳати боис таркибдар чиқарилди.
28 ёшли футболчи мундиал арафасида ўтган ўртоқлик ўйинида жароҳат олган эди ва ЖЧ 1-турига қадар сафга қайтиши кутилган эди. Аммо бунинг иложи бўлмади.
Шу боис, унинг ўрнини Адама Мбенг эгаллади. У кеча терма жамоа ихтиёрига етиб келган ва бугун у Польшага қарши кечадиган ўйинда майдонга тушиши мумкин.
Фикрлар